Депутат футбол мусобақаси ўтказди

27.02.2020 13:02:15

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “Қизилқалъа” ОФЙ ҳудудида халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Н.Кузенбаев ташаббуси ҳамда 3-сектор туман ИИБ ҳомийлиги ва ҳамкорлигида спортнинг футбол тури бўйича ишсиз ёшлар билан ОФЙ ҳудудидаги 8 та аҳоли манзиллари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Хар бир аҳоли пункитидан жами 8 та жамоада 48 нафар ёшлар иштирок этишди. Саралаш мусобақасидан кейин 9 та жамоа орасида ИИБ кубоги ўтказилиши режалаштирилди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни «Қизилқалъа» аҳоли манзилининг “Марказий” жамоаси, 2-ўринни «Алғабас» аҳоли манзили, 3-ўрини «Халқабод» аҳоли манзили жамоалари эгалладилар. Ғолибларга ИИБ томонидан спорт формалари ва анжомлари совға қилинди.

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” лойиҳасининг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+