Депутат ҳиммат кўрсатди

11.03.2020 14:03:31

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномада илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида бир қатор долзарб вазифаларни белгилаб берган эдилар. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари ана шу вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш учун кенг кўламли ишларни бошлаб юбордилар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қўйли Нарзуллаев  Миришкор туманидаги “Помуқ”, “Гулшанбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  жойлашган 22-сонли ва 18-сонли умумтаълим мактабларига ўз ҳисобидан “Электрон кутубхона” ўрнатиб берди. Унинг бу беғараз ҳимматидан мактаб жамоаси ва ота-оналар, ёшлар мамнун бўлишди.

Нодир ИСОМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+