Депутат ҳомийлигида сув қувурлари ўрнатилди

28.05.2020 17:05:22

Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати Ислом Худойбердиев тумандаги «Юрчи» ва «Буюк замин» МФЙлари аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ўзлари сайлаган халқ ноибига фикр билдиришди.  Жумладан, тумандаги «Юрчи» ва «Буюк замин» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёғингарчиликлар туфайли издан чиқиб кетган ариқ ва сув бориш йўлларини таъмирлаш зарурлиги тўғрисида мурожаат қилишди. Депутатимиз мазкур муаммони ўрганиб чиқди ва ўрганиш жараёнида 100 дан зиёд хонадон учун сув қувури ўрнатиш зарурлиги ойдинлашди.

Айни пандемия шароитида мазкур муаммони ҳал қилиш учун карантин қоидаларига амал қилган ҳолда депутатимизнинг ҳомийлиги билан 100 дан зиёд аҳоли томорқаларига сув келтириш учун маҳаллаларни боғловчи ариқларга катта ҳажмдаги сув ўтказиш қувурлари ётқизилди ва маҳалла аҳолиси томорқалари яна сув билан таъминланди.

Раҳматулло Бобоев, «Буюк замин» МФЙ оқсоқоли:

- Ўттиз йил олдин қурилган сув тармоқлари эскириб кетган эди. Бу йилги ёғингарчиликлар туфайли бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган сув қувурлари ёриғидан йўналишини йўқотган меъёридан ошиб  чиқаётган сув иккита маҳалла кўча ва аҳоли хонадонларига зиён етказаётган эди. Депутатимиз Ислом Худойбердиевнинг саъй-ҳаракати билан икки маҳалла ўртасида катта ҳажмдаги сув қувурлари ётқизилди. Энди аҳолимиз томорқаларига сув ўз йўналишида етказилиб бериляпти. Маҳалладаги муаммони ҳал қилиб берган депутатга чин дилдан миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+