Депутат касб-ҳунар мактабида бўлди

22.12.2020 18:12:25

 

Янги Ўзбекистоннинг остонаси таълимдан бошланар экан демакки, таълим тизимида энг сўнгги янгиликларни, технологияларни яратишимиз ва ҳар қандай шароитда ҳам  эртамизнинг муносиб ворисларини соғлом фикрли этиб тарбиялашимиз лозим. Пандемия туфайли  дарсларни онлайн тарзда олиб боришга тўғри келиб қолди, аммо ушбу онлайн дарсларда бугун ҳам кўпчилик машғулотларни давом эттириб келмоқда.

Хўш ушбу онлайн дарсларни юзма юз ўтириб олиб бориладиган дарсларга нисбатан қабул қилиш даражасига таъсир кучи борми?  Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, Ҳалқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати М.Ҳамидов билан биргаликда сўров ишларини олиб борди.

Жумладан, Вобкент туманидаги 2 сон умумий ўрта таълим мактаби ҳамда ушбу туманнинг касб-ҳунар мактабида ҳам бўлди.  Касб-ҳунар мактабида ўз –ўзидан дарслар анъанавий бўлишни тақозо этишини кўришимиз мумкин, чунки унда нафақат назарий, балки амалий дарслар ҳам олиб борилади. Бевосита ўқувчи ёшлар танлаган йўналишлари бўйича амалий жараёнларни олиб бормоқдалар.

Ҳар икки йўналишда ҳам энг аввало болаларимизнинг қобилиятини юзага чиқариб олиш учун меҳнат қилсак, улар ўзи мустақил ҳаёт учун қадам ташлашни ҳам ўрганиб борадилар. Бу борада ота-оналарга ҳам  сўровномалар тарқатилганда уларнинг ҳам фарзандлари ёшига, қизиқишига қараб турли жавобларни олдик. 

 

З.ТЎХТАЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро

 вилояти Кенгаши матбуот котиби                      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+