Депутат кўмаги билан 45 нафар аёллар ва ёшлар ишга жойлаштирилди

13.10.2020 18:10:55

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда  аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати шаклланган  “темир дафтар” тузилиб камбағалликни тугатишда ўз самарасини бераётганини қайд этиш жоиз. Шу ўринда, партиямизнинг  шаҳар ва туман Кенгашлари ўртасида  ташкил этилган партиянинг  “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси ҳам  ишсиз юрган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали  камбағалликни тугатишга  ҳизмат қилмоқда.

Президентимизнинг  жорий йилнинг 8 октябрь кунидаги видеоселектор йиғилишида   ёшлар ва хотин-қизларни  иш билан таъминлаш ва уларнинг жамиятдаги муносиб ўринини эгаллашларини кўзлаб, ҳар бир маҳаллада “ёшлар дафтари” ва “хотин-қизлар дафтари”ни шакллантирилиши тўғрисидаги мурожаати ҳам партиямиз фаоллари ва депутатларининг  диққат марказидан жой олди. 

Ҳусусан,  Шовот туман Кенгаши депутати Хурсандбек Исмоиловнинг  саъй-ҳаракатлари билан 45 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар қайта касбга ўқитилиб, жорий йилнинг 9 октябр куни Шовот туманидаги  "UZTEX GROUP" МЧЖга ишга жойлаштирилди.  

Сурайё  Қурбонбоева,  янги ишчи:

  • Оиламиз кам таъминланганлиги учун “Темир дафтар”  рўйхатида қайд этилган. Депутат Х.Исмоиловнинг ёрдами билан  "UZTEX GROUP"га ишга жойлашдим.  Оила-аъзоларимнинг ҳам қувончи чексиз. Энди мен ҳам берилган имкониятдан самарали фойдаланиб оилам фаровонлигига ҳиссамни қўшадиган бўлдим.  Миннатдорман.

Хурсанд Исмоилов,  Шовот туман Кенгаши депутати:

  • Фуқаролар билан суҳбатимиз чоғида аниқланган муаммоларнинг аксарияти бандлик масалаларидан иборат бўлмоқда. Айниқса, бу ҳолатлар “темир дафтар”га киритилган оилаларда кўплаб  кузатилади. Имконият даражасида ушбу оилаларга кўмак бериб келмоқдамиз. Президентимиз ташаббуси билан куни кеча “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”  ташкил этиш тўғрисидаги таклифи ёшлар ва хотин-қизларни қийнаётган муаммоларини яна ижобий ҳал этишда  замин яратади. Депутатлар бу мақсадли тизимга беэътибор бўлмаслигимиз лозим.

Мухтасар айтганда, депутатларимизнинг бу каби саъй-ҳаракатлари  сайловчилар олдидаги бурч ва вазифаларини адо этиши орқали партиямизнинг омма орасидаги обрў-эътиборининг юксалишида аҳамиятли  бўлмоқда.

 

                                                                                                 Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                            Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                     Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+