Депутат кўмаги билан ичимлик суви узилиши бартараф этилди

29.10.2019 14:10:48

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ҳар ҳафтада олиб бораётган юзма-юз мулоқотлари ўз самарасини бермоқда.

Партиянинг шаҳар  Кенгаши раиси,  Халқ  депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Шокир Уришов ва “Чотқол” маҳалла раиси Маҳаммад  Халмирзаевлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда фуқаролар хонадонида бўлиб, муаммолар ижобий ечимини топишда фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ шаҳардаги “Чотқол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар олиб бориб, уларни қийнаётган муаммоларини  ўрганишди.

Маҳалланинг “Чирчиқ”, “Шимолий боғ”, “Флешмаххер” кўчаларида истиқомат қилувчи  аҳоли эскирган сув қувурлари тармоқларининг  ёрилиб кетиши натижасида хонадонларда тоза ичимлик суви муаммо бўлаётгани юзасидан депутат  Ш.Уришовга мурожаат этишди.  

Ушбу мурожаат юзасидан депутат Ангрен шаҳар “Сув-оқава” ДУК раҳбари Ж.Аллабердиевга депутатлик сўрови юборилди. Сўров натижасида  мазкур кўчалардаги эски сув қувурлари тўлиқ алмаштирилди.

Динара Жамалиева, “Чотқол”  МФЙ фуқароси:

–  Бугун кўпчилик раҳбарлар одамларнинг уйига бориб, “Сизнинг қандай муаммоингиз бор?”  деб ҳол-аҳвол сўрашмоқда. Бизнинг маҳалламизда ҳам ана шундай учрашув бўлиб ўтди. Тоза ичимлик суви муаммоси бизни кўп вақтдан буён қийнайди. Тўғри, шу масалада тегишли ташкилотларга кўп маротаба мурожаат қилдик. Лекин натижадан дарак бўлмади. Охир оқибат, ўзимиз сайлаган депутатдан кўмак сўрадик. Депутатга раҳмат, унинг ташаббуси билан кўчамиздаги сув қувуридаги узилишлар бартараф этилди.                                                                                                                                                                                                            Депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови алоҳида аҳамиятга эга эканлигини барчамиз яхши биламиз ва чуқур англаймиз. Негаки унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида энг аввало инсон тақдири, кўпчиликнинг манфаати туради. Шу боис бу тизим одамларнинг партияга ишончини мустаҳкамлаб, партиямизнинг нуфузини ва мавқеини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

                                                                                                         матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+