Депутат кўмагида пиёдалар йўлакчаси ўрнатилди

03.03.2020 19:03:53

Халқ депутатлари Хӱжайли туман Кенгаши депутати М.Низамаддинов Хўжайли туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабида “Саманкӱл” ОФЙда истиқомат қилувчи сайловчилари билан учрашув ташкил қилди.

Учрашув давомида сайловчилар томонидан кўплаб таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой тадбиркорлик учун кредит олиш ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, мактаб ўқувчиларининг хафсизлигини oйлаган ҳолда Нукус-Хӱжайли 4Р-174 йӱлнинг 1-2 кмда пиёдалар йӱлакчасини ўрнатиш  бўйича фуқаролар томонидан мурожаат билдирилди.

Ушбу мурожаат юзасидан депутат Хӱжайли тумани ИИБ бошлиғи номига депутатлик сӱровини жӱнатиш орқали пиёдалар йўлакчасининг вақтида ўрнатилишига эришди.

Бундан ташқари ушбу учрашувда сайловчилар томонидан маҳаладаги “Саманкӱл”  ОФЙ ҳудудида ўтган йилда ер остидан ўтиб турган эски сув қувурлари ўрнига янги полиэтилен қувурлар қўйилганлиги, лекин, ҳудуддаги 39-сонли умумтаълим мактабига полэтилен қувури уланмасдан қолиб кетканлиги айтилди ва шу муаммонинг ечимини топишга амалий ёрдам сўралди.

Муаммо юзасидан депутат Хўжайли тумани сув тармоқлари бошлиғи номига депутат сўровини чиқарди ва унинг ҳам ижроси тўлиқ таъминланади, дея умид қиламиз.

 

Б.Утамбетов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хўжайли тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+