Депутат мактабда дарс ўтди

05.09.2019 15:09:04

Барча мактабларда янги ўқув йили бошланди. Одатга кўра ўқув йилининг илк соатлари “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Ушбу жараёнларда “Адолат” СДПнинг фаоллари ҳам муносиб иштирок этиб келмоқда. Хусусан, 11-Сузангарон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Бабабекова 8-сонли умутаълим мактабда ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

Депутат дарс давомида истиқлол йилларида юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Ўқувчиларга бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, чуқур билим олиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек депутат М.Бабабекова ўқитувчиларни янги ўқув йили билан муборакбод этди. Ўқитувчиларга қаратилаётган эътибор, берилаётган имкониятлар хусусида сўз юритар экан, энг асосий вазифа устоз деган номга муносиб бўлиш йўлида куч-ғайрат, шижоат тилади.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+