“Депутат” миллий онлайн форуми ўтказилди

06.07.2020 17:07:43

Яқинда «Ayc Family» томонидан  “Депутат” номли янги лойиҳа асосида ёшлар ўртасида онлайн форум ўтказилди. Кўплаб шижоаткор ёшларни қамраб олган мазкур форумда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ёш депутатлари ҳам фаол иштирок этишди. Шунингдек, партиянинг Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туман Кенгашлари вакиллари, “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам форум ишида жонбозлик кўрсатдилар.

Ушбу форумни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш орқали уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, Олий Мажлис палаталари томонидан қабул қилинаётган қонунлар лойиҳаси билан таништириш, қонунлар лойиҳасини тайёрлаш амалиётини шакллантириш ҳамда ёшларнинг таҳлилий лойиҳалар яратиш мақсадида аналитик қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилишдир.

Zoom иловаси орқали ўтказилган форум давомида лойиҳанинг дастурий мақсад-вазифаларидан ташқари фойдали жиҳатлари ҳам санаб  ўтилди.

5 та сиёсий партиядан расмий делегатлар иштирок этган ҳолда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бехзод Тўхтамуродов фаоллиги алоҳида эътироф этилиб, ташкилотчилар томонидан ташуккурнома билан тақдирланди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+