Депутат муаллифлигида китоб нашрдан чиқди

05.09.2019 16:09:15

Яқинда Гулистон шаҳридаги  “Ўқитувчи” китоб дўконида “Табаррук ва азиз сиймолар” номли китобнинг тақдимотига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди. Мазкур китоб муаллифлари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Салоҳиддин Элмуродов, партия фаоллари Зайнаб Худоёрова, Абдуғани Жўлиев ва ажойиб педагог Дилором Эсонова ҳисобланишади.

Вилоятда яшаб узоқ йиллар давомида таълим соҳасида меҳнатлари сингган фидойи устозларнинг ҳаёт ва фаолият йўлларини ўзида акс эттирган мазкур китобга қизиқиш билдирган ихлосмандлар бадиий кечада хозир-у  нозир бўлишди. Партия вакиллари билан биргаликда санъат ва жамоат арбоблари, адабиёт намоёндалари, вилоятнинг таниқли кишилари ҳамда ОАВ вакиллари ҳам китоб муаллифларини тақдирлаш учун кечага жамланишди.

- Ўқитувчиларни шарафлашга бағишланган китобнинг чоп этилиши катта воқеълик бўлди, - дейди депутат Салоҳиддин Элмуродов  – Президентимиз Ш.Мирзиёев 23-август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан ўқитувчилар ҳақида нутқ сўзлаганларида “Мамлакатда энг катта хурматга эга инсон муаллимлар бўлади” деб айтгандилар. Ушбу китоб эса Президентимизнинг ушбу хитобларига акс-садо сифатида дунёга келди.

Бадиий кеча давомида йиғилганлар китоб бўйича ўзларининг илиқ таассуротларини беришди.     

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+