Депутат мушкулимизни осон қилди

06.03.2020 20:03:11

Фарғона вилоятининг Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Бахтиёр Эргашев  ҳам ўз ваколатидан унумли фойдаланган ҳолда халқимизнинг муаммоларига ечим топишга ва уларга кўмаклашишга ҳаракат қилмоқда. Унинг  “Сувоқава” ДУК Данғара  тумани  филиали  раҳбари  А.Деҳқоновга юборган депутатлик сўрови натижасиз қолмади. Ҳомийлик  маблағлари асосида туманнинг  “Катта Минглар” МФЙ Мингчинор кўчасига 300 метр қўшимча ичимлик суви тортилиб, 15 та хонадоннинг муаммоси ҳал этилди. Қувонарлиси,  депутатнинг яна бир сўрови ўз кучини кўрсатди.  Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ҳидоят кўчасида 25 кундан бери 2000 нафардан ортиқ аҳоли сув қудуғи носозлигидан азият чекаётган эди.  Ҳамкор ташкилотлар  кўмагида  қудуқ таъмирланиб, тузатилди.

   Фарғона туманидаги “Саткак” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли  Янги обод ҳамда Янги йўл кўчаларига трансформатор ўрнатиш масаласида Халқ депутатлари Фарғона туман  Кенгаши депутати Отабек Холиқов  фуқаролар мурожаати асосида туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари номига депутатлик сўрови юборган эди.

   Сўров ўз натижасини берди.  Эндиликда  туманнинг  ҳар иккала кўчаси ҳам электр узилишлари муаммосидан халос бўлдилар.  235 та хонадон эгалари электр таъминоти билан таъминланди ва янги трансформатор ўрнатилди.

  • Мазкур муаммо айрим хонадонларни қийнаб қўйган эди, – дейди   Саткак МФЙ раиси Валижон Қодиров. – Депутат кўмаги билан мушкулимиз осон бўлди. Бундан жуда хурсандмиз.  Сайловларга ишонч билан борган эдик. Хайриятки, биз  муносиб номзодни танлаган эканмиз.

 

Камола  ПОЛВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+