Депутат мусобақа ғолибини тақдирлади

11.03.2020 14:03:20

Юртимизда эртамиз эгаларининг ютуқларга эришиши ва камол топиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Ўз устида ишлаши, изланиши таълим олиши учун мустаҳкам замин мавжуд. Уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиши, рағбатлантирилиши эса муваффақиятларининг янада бардавом бўлишини таъминлайди.

Бугун ҳар бир соҳа вакиллари зиммасига аввало ёшларимизни ақлан ва маънан шаклланиши, ватанпарварлик ва садоқат руҳида камол топишига кўмаклашиш устувор вазифа этиб белгиланган. Жумладан, депутатлар ҳам ўз ўрнида ёшларга моддий ва маънавий кўмак бериши аҳамиятлидир.

Фарғона вилояти Данғара туманидаги Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бахтиёржон Эргашев сайланган ҳудудидаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашиб, самимий суҳбатлашди. Уларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, депутатнинг мамлакат ривожидаги ўрни ва аҳамияти хусусида сўзлаб берди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Мактабнинг иқтидорли ўқувчиларидан бири Қосимжон Ғофуржонов ёшлигидан “Математика” фанига қизиқиб келган. Бир неча йиллардан буён ментал арифметика дарсларига қатнаб келади. У “Ментал арифметика-2020” республика очиқ чемпионатида “А” категория бўйича ўтказилган мусобақада энг юқори натижага эга бўлиб, ғолибликни қўлга киритди. Депутат томонидан унга партиянинг эсдалик совғалари топширилди ҳамда ютуқлари бардавом бўлиши тиланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+