Депутат нега норози?

23.12.2020 14:12:19

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмирова ижтимоий соҳа объектлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳудудлардаги раҳбарлар билан мулоқотларда таълим ва тиббиёт муассасаларининг иситилишини  энг долзарб вазифа сифатида кўрсатиб ўтди.

Халқ вакили Жалақудуқ туманида бу борада олиб борилаётган ишларни ўрганди. Жумладан, Пахтакор қишлоқ врачлик пуктига кириб борганида мазкур тиббиёт муассасаси ходимлари совуқдан айтарли иш юрита олмаётганига гувоҳ бўлди. Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари билан ўрганилганда ҚВПнинг иситиш тизими ишламаётганлиги аниқланди. Шифокорлар сабаб сифатида электр энергиясидаги узилишни кўрсатди.

Аслида, бу баҳона. Иситиш тизимини таъмирлаш зарур. Беморларга муолажа кўрсатилаётган хоналарнинг совуқлигига чидаш қийин. Бу ҳолатда соғлом одам ҳам касал бўлиши тайин. Депутат О.Маъмирова ўз норозилигини билдириб, муаммони ҳал этишни мутасаддилар олдига вазифа қилиб қўйди.

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+