Депутат ногиронларга мурувват кўрсатди

03.12.2020 18:12:11

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни. Бу кунда мамлакатимиз миқёсида имконияти чекланган инсонларга алоҳида эътибор қаратилиб, мурувватли тадбирлар ташкил этилади, улар ҳолидан хабар олинади.

Жорий йил ҳам мазкур анъана давом эттирилган ҳолда кўплаб хайрия акциялари ташкил этилди. Жумладан, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Даврон Асадуллаев томонидан тумандаги “Боғкўча” МФЙ ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 18 нафар ногирон фуқарога 3 декабрь –моддий ёрдам ва озиқ-овқат, хайриялар етказиб берилди. Кўнгли ярим инсонлар бу саҳоватдан мамнун эканликларини изҳор этишди.

Шунингдек, тумандаги 321-нуқсони бор болалар мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрилиб, болажонлар учун бир марталик ниқоблар, гигиеник сочиқчалар ва кундалик зарур буюмлар улашилди.

 

Ғуломжон ОРИФЖОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+