Депутат ногиронлик аравачаси совға қилди

14.12.2020 22:12:54

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Асрор Маҳмудов яқинда ўзи сайланган округдаги «Ҳусайн Байқаро» МФЙнинг 15 дан ортиқ ижтимоий кам таъминланган оилаларига озиқ-овқат ҳамда рўзғорлик буюмлари хайрия қилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова “Кўкча” МФЙда истиқомат қилувчи ногиронлар ҳамда 192 мактабда таҳсил оладиган имконияти чекланган ўқувчилар ҳолидан хабар олиб хайр-эҳсон улашди. Ўз маблағи ҳисобидан ногиронлик аравачаси совға қилди.

Нурмат ОРИПОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+