Депутат ўз ҳисоботини ёруғ юз билан тақдим этдими?

10.09.2019 11:09:38

Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгаши депутатлари беш йиллик фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари юзасидан сайловчилар олдида ҳисоботлар тақдим этмоқда.

Жумладан, партиядан сайланган Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлари, шунингдек, Гулистон ва Янгиер шаҳар, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Ховос туман Кенгаши депутатлари ўз округларидан сайланган сайловчилари олдида ҳисобот беришди.

Ҳисоботларда таъкидланишича, аксарият депутатлар ўрганишлар ҳамда аҳоли мурожаатларига асосан электр, газ, ичимлик суви, ички йўллар аҳволи ва бошқа кўплаб муаммоларни тегишли идоралар, мутасадди ташкилотларга юборилган депутатлик сўровлари натижасида ижобий ҳал этишди.

Айнан депутатлар ташаббуси билан мактаблар, боғчалар, шифохоналар таъмирланди. Мисол тариқасида, Сирдарё туманидаги “Бешбулоқ” маҳалласида 125 ўринга мўлжалланган янги мактабгача таълим муассасаси қад кўтармоқда, Сирдарё, Сайҳунобод туманларида ачинарли ахволдаги ички йўллар қайтадан таъмирланди,

Янгиер шаҳрида уйи йўқ фуқароларга уй олишга кўмаклашилди. Бу каби амалий ишлар мисолини яна кўплаб давом эттириш мумкин. Энг асосийси, депутатлар барча муаммоларни баҳамжиҳат ҳал этишда жонбозлик кўрсатишди. Бундан ахоли, жамиятимиздаги турфа соҳа вакиллари манфаатдор бўлиб, депутатлардан мамнун эканлигини таъкидлашди.

Жойларда депутатларнинг ҳисобот учрашувлари давом этмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+