Депутат пахта терди

07.10.2019 19:10:50

Андижон тумани далаларида пахта теримида иштирок этаётган ҳашарчиларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Боиси Ойдин Булоқ массивидаги “Акбарали файз” фермер хўжалигига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева ташриф буюрди.

Улар билан ўтказилган суҳбат жараёнида теримчилар яратилган шароитлардан мамнунлигидан, терим пуллари ўз вақтида берилаётганлигидан, туман ҳокимлиги томонидан тез-тез рағбатлантиришлар бўлаётганлигидан миннатдорчилик билдиришди.

Сўнг депутат томонидан теримда ташаббус кўрсатиб, ўрнак бўлаётган илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шу куни депутат Патидинов массивидаги “Раҳматилло” фермер хўжалигига ҳам ташриф буюрди. Чаман очилган пахталарни кўриб, биргаликда тера бошлади.  Терим жараёнида теримчилар билан дилдан суҳбатлашиб, эсдалик совғаларини топширди.

Ташкил этилган бу учрашувдан ҳудуддаги маҳалла аҳлининг, теримчиларнинг кўнгли кўтарилди. Пахта даласидан қайтиш чоғида теримчилар “Депутат опа, сизни яна кутамиз, тез-тез келиб туринг” дея илиқ хайрлашдилар.

Акбаржон НАЗАРОВ,

“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+