Депутат қарздорнинг мушкулини осон қилди

26.03.2020 18:03:08

Айни кунда коронавирус пандемиясига қарши курашиш жараёнида “Адолат”СДПдан сайланган депутатлар томонидан саховатли ишлар амалга оширилаётгани эътирофга лойиқдир. Жумладан,  Халқ депутатлари Денов тумани Кенгаши депутати, Денов туманидаги   “Чағониён – Наслчилик – Денов” хусусий корхонаси раҳбари, тадбиркор  Ислом Худойбердиевнинг ҳам шулар жумласидан.

Куни кеча депутатга туман “Оила” илмий-амалий марказидан ёрдам сўраб мурожаат тушди. Фуқаро М.Йўлчиева ёлғиз оналиги, умуртқа чурраси билан касалланиб шифохонада даволанаётганлиги, қарздорлиги туфайли моддий кўмакка муҳтожлиги сабаб ҳомийлик остида кўмак бериш зарурлиги сўралди. Депутатимиз мазкур масалани ҳал этишни ўз бўйнига олди ва дарҳол шифохонага бориб бемор билан гаплашди.

   Мулоқот жараёнида аёл касалхона тўловлари ҳамда дорихонадан қарзга олинган дори-дармонлар қарздорликларини бартараф этишда амалий ёрдамга муҳтожлигини билдирди. Депутатимиз мурожаатга асосан барча қарзларни тўлаб, фуқаро М.Йўлчиева то тузалиб кетгунча барча таъминотни ўз гарданига олишини билдирди.

- Ёлғиз оналигим сабаб 2 та фарзандни қийинчилик билан улғайтиряпман. Ўзим ногиронман. Умуртқа поғонаси чурраси касаллиги туфайли йилида бир неча маротаба даволанишимга тўғри келяпти. Моддий аҳволим қийинлиги сабаб депутат Ислом Худойбердиев қарздорлигимни бартараф этишда ёрдам берди. Бундан буён ҳам аҳволимдан хабар олиб, амалий кўмак бериб туришга ваъда берди. Мен бунинг учун депутатга чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+