Депутат сайловчи ишончини қачон оқлайди?

13.03.2020 14:03:24

Давлатимиз раҳбари томонидан кейинги вақтда халқ вакилларига алоҳида эътибор қаратилиши уларнинг фаоллигини ошишига хизмат қилмоқда. Бугун ҳар бир депутат ўз олдига сайловчилар ишончи қачон оқланади, деган саволни қўйиб, талабчанлик билан иш юритмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши томонидан маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ташкил этилган сиёсий ўқишда айни шу масалага эътибор қаратилди. Даставвал, барчамизнинг иш фаолиятимизда асосий дастуриламалга айланган Президентимизнинг Мурожаатномаси хусусида сўз юритилди. Унда кўтарилган масалалар ва келиб чиқадиган вазифалар хусусида фикр алмашилди.

Насибахон ТЎЙЧИЕВА, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати:

-Чиндан ҳам Мурожаатномани чуқур ўрганиш ва ана шу асосда келгусидаги фаолиятимизни олиб боришимиз зарур. Бугунги сайловчининг ҳуқуқий маданияти юқори. Биз қачонки сайловолди учрашувларида берилган ваъдаларни бажарсак, шунда уларнинг бизга бўлган ишончи ортади. Қолверса, давр билан ҳамнафас қадам ташлаб, ҳулудлардаги муаммоларни ўрганиш билан чекланмай, уларнинг ечимини топишимиз керак.

Тадбир давомида депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштироки ва партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси хусусида ҳам сўз юритилди. Бу борада партия ҳудудий Кенгашлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан тавсиялар берилди.

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилояти Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+