Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди

17.11.2020 22:11:16

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгашида партиядан сайланган депутатларнинг ўз округларидаги аҳоли билан мунтазам учрашув ва мулоқотлари ташкил этилиб бориляпти.

Ана шундай халқ билан мулоқотларнинг бири Термиз шаҳридаги «Маърифат» маҳалласи аҳолиси билан бўлиб ўтди. Мулоқотда халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Абдуқодир Мустафоқулов айни кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берди.

Очиқ мулоқотда маҳаллада яшовчи Аҳмад Неъматов ичимлик суви муаммоси баъзи хонадонларни қийнаб келаётганлиги, фуқаро Жасур Давлатов маҳаллага бундан анча йиллар олдин ўрнатилган трансформаторлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани, натижада маҳаллада тез-тез электр энергияси таъминоти узилиб қолаётгани ҳақида сўз юритдилар.

Маҳалла фуқароси Ҳилола Неъматова эса туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари аҳоли ўртасида солиқ тизимидаги янгиликлар юзасидан тарғибот ишларини олиб боришлари юзасидан таклиф билдирди.

Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар юзасидан тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўровлари билан мурожаат қилинди.

  • Шаҳардаги “Маърифат” маҳалласидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиб, уларнинг яшаш шароитларини ўргандим, – дейди  депутат Абдуқодир Мустафоқулов. – Учрашувларда  фуқаролар ичимлик сув тармоғи йўқлиги, доимий электр узатиш тармоқлари тикланмаганлиги,  қўлбола симёғочлардан фойдаланиш техника хавфсизлигига зид эканлигини билдирди. Аниқланган ҳолатлар бўйича депутатлик сўровлари тайёрлаб тегишли ташкилотларга юборилди ва депутатлик назорати ўрнатилди.

Учрашувда депутатимиз сайловчиларнинг уй-жой коммунал ва таълим билан боғлиқ саволларига жавоб  берди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+