Депутат сайёр қабул ташкил қилди

04.02.2020 12:02:37

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси Рахмет Ибрагимов ўзи сайланган Нукус шаҳридаги «Багшылық» МФЙ аҳолиси билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказди. 

Нукус шаҳар ҳокимлиги ва қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди.

Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой тадбиркорлик учун кредит олиш, ёшлар масаласи ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маҳалла ҳудидаги «Саўир» кўчаси 29а уйда истиқомат килувчи 1964 йили туғилган Тлешева Гулпан 16 йилдан буён ногирон боласига қараб келганлигини маълум қилиб ўтди. Бундан 2 йил аввал бўлса боласи вафот этканлиги ва ҳозирги пайтда пенсия ёшига тўлган бўлсада пенсияга чиқолмаётганлигини билдирди.

Бундан ташқари ушбу ҳудуд аҳолиси 2-Наврўз кўчасида ўтиб турган тоза ичимлик сув қувурлари яроқсиз аҳволга келиб колганлиги сабабли тез-тез қувурлар ёрилиб сув кетаётганлигини билдириб, ушбу қувурларни янгисига алмаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Юқоридаги муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида депутат томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Жойларда давом этаётган бу каби сайёр қабулларда кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Давлат органлари раҳбарларининг аҳоли билан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилиши уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳаётдан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлмоқда.

 А.ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+