Депутат саломатликка қаратилган акцияда қатнашди

18.12.2020 16:12:11

 Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашиш баробарида пандемия сабаб юзага келган муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратмоқдалар. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятни юксалтириш бу борада олдимизда турган долзарб вазифалардан.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмирова иштирокида Жалақудуқ туманида ўтказилган  “Қандди диабетдан сақланинг!” шиори остидаги акция жамоатчиликда қизиқиш уйғотди. Халқ вакили бугунги кунда давлатимиз томонидан тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаролар салотлигига бўлган эътибор хусусида тушунча берди.

Олтиной Маъмирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Амалдаги йил барчамиз  учун синовли бўлди. Президентимиз бошчилигида тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва касалликка қарши курашиш йўлида амалга оширилган ишлар бу синовни енгиб  ўтишимизга олиб келди. Шунга қарамай бугун бу вазифа янада долзарб аҳамиятга эга. Тизимдаги ислоҳотлар билан бир вақтда фуқаролар ҳам ўз саломатлигига эътиборли бўлишлари зарур. Бунинг учун тиббий маданиятни юксалтиришга эришишимиз лозим.

Тадбир доирасида мутахассисларнинг қандли диабет касаллигини олдини олишга қаратилган маърузалари эшитилди. Андижон давлат тиббиёт институти волонтёрлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатиш ва спортнинг инсон саломатлигига фойдасини ифодаловчи кўргазмали чиқишлар қилинди. Иштирокчилар халқимиз саломатлиги юртнинг энг катта бойлиги эканлигига амин бўлдилар.

                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+