Депутат тадбиркорлик орқали аҳолини иш билан таъминлади

06.11.2019 14:11:13

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари Сайҳунобод туман Кенгаши депутати Салтанат Каримова ўз уйида касаначилик бўйича тадбиркорликни йўлга қўйди.

Унга кўра тикувчилик йўналишида иш бошлаган ушбу касаначилик туманнинг “Бахмалсой” маҳалласида ташкил этилди.

Асосан, аёллар либосларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган мазкур иш  маҳалладаги ўнлаб хотин-қизларни иш билан таъминлади.

Хурсаной Эшонқулова, тикувчи:

-Депутат Салтанат Каримованинг ёрдамлари туфайли иш билан таъминландим. Кам таъминланган оилалар рўйҳатида турганимиз сабабли турмуш ўртоғим билан оила тебратишга бироз қийналиб келаётгандик. Шукрки, депутат опа менга иш берди. Бундан оиладаги молиявий аҳволимиз яхшиланмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!