Депутат ташаббуси билан 12 та объект, 28 та хонадон дезинфекцияланди

27.03.2020 17:03:24

 “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари  томонидан тизимли равишда “Вирусга тўсиқ, меҳрга очиқмиз” хайрия акциялари ўтказиб келинмоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши  депутати Махмуджон Балтабаев, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Равшан Дастиров, Музаффар Абдуқодиров ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар санитария-эпидемиология маркази, “Avicenna Medical Service” ҳамда “Хайдар Мақсудов” МФЙ раиси Ботир Давронов ҳамкорлигида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида “М.Хайдаров” МФЙ ҳудудида жойлашган  12 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда 28 та хонадонда дезинфекциялаш тадбирларини амалга оширди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+