Депутат ташаббуси билан иссиқхона қуриб берилди

20.07.2020 11:07:11

Халқ депутатлари Бандихон туман Кенгаши депутати Содиқ Каримбердиев ташаббуси билан туман cектор раҳбари ҳамкорликда тумандаги “Обод юрт” МФЙда ўрганишлар олиб борилиб, кам таъминланган оилалар рўйхатга олинди. Оилавий шароитлари ўрганилди. Оилада даромад манбаи йўқлиги ҳисобга олиниб  мазкур маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар Қ.Жўраев ва А.Йўлдошевларни камабағалликдан олиб чиқиш мақсадида ҳомийлар жалб қилинди  ва  иқлим шароитига чидамли, мустаҳкам  иссиқхона қуриб берилди.

Қудрат Жўраев, Музработ туман “Обод юрт” МФЙ фуқароси: - Яқинда хориждан келдим. Вақтинча ишсизман. Эртанги кунимизни даромад билан таъминлаш имконини берадиган иссиқхоналар қуриб берилгани кўнглимизни тоғдек кўтарди. Яна бир имкониятдан ҳам хурсанд бўлдик, яъни, эндиликда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятимизни давом эттириш учун қулай имконият бор. Энди  биз учун қуриб берилган иссиқхоналарда камида уч, тўрт марта бемалол турли кўкат ва сабзавот маҳсулотлари етиштириб олишимиз мумкин. Ҳозирда янги ташкил этилган иссиқхонадан оиламни боқиш учун кўпроқ даромад олишни мўлжаллаяпман. Бунинг учун имтиёзли банк кредитлари ҳам олишимда ёрдам беришларини айтишди. Мен келажакда бу ерда лимон ва сабзавот экинларини етиштириб, яхши даромад топиш ниятидаман. Бизга катта ёрдам берган депутатимизга ва ҳомийларга чин дилдан миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+