Депутат ташаббуси билан поликлиника замонавий қиёфага кирди

15.11.2019 11:11:16

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш партиямиз фаолиятида кенг ўрин эгаллайди. Бу вазифага Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Жумладан, 30 нафар партиядошимиз фаолият юритаётган тумандаги 29-оилавий поликлиника шифокорлари аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида фуқароларнинг тиббий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида ташаббуслар билан чиқмоқда.

Партиямиздан сайланган халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати Донохон Ибрагимова мазкур қишлоқ оилавий поликлиника биносининг таъмирталаблиги, бу  аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда муаммоларга сабаб бўлаётганини кўтарганди. Унинг айни шу масалада туман ҳокимлигига қилган мурожаати асосида шу йилнинг апрель ойида таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш ишлари бошланди.

Қисқа вақтда Акмалжон Умаралиев раҳбарлигидаги “Сарой зийнати” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан 2 миллиард 500 миллион сўмлик лойиҳа асосида таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш ишлари бошланди. Қишлоқ оилавий поликлиникаси замонавий қиёфага кирди, сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар келтирилди.

-Очиғи, оддий муолажа учун ҳам туман марказига қатнардик,-дейди “Бирлашган” МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси Орифжон Мўминов,-Шу сабаб бугун қувончимиз чексиз. Қаранг тор доирадаги шифокорлар шу жойнинг ўзида. Муолажа хонаси, таҳлилхона, тиш шифокори хонаси, қўйингки ҳаммаси ҳавас қиларли. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бошида турган Президентимиздан миннатдормиз.

Замонавий қиёфадаги тиббий муассасанинг очилиши ўзига хос байрамга айланди. Тадбирда сафдошларимиз ташкилотчи сифатида мезбонлик қилди. Айниқса, халқ вакили Донохон Ибрагимовадан аҳоли мамнун.

Дилфуза АҲМЕДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан

туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+