Депутат ва меҳрибонлик уйидаги болалар учрашуви

08.06.2020 13:06:35

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши  депутати  А.Худайбергенова Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалардан хабар олди.

Депутат болаларни байрам билан табриклаб уларга совғалар улашди. Болалар эса миннатдорчилик сифатида ўзларининг яхши кўрган қўшиқ ва шеърларини айтиб берди.

Бундай эътибордан болаларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди ва бундан тарбиячи опалари ҳам хурсанд бўлиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+