Депутат ва ёшлар учрашуви

25.01.2021 16:01:10

“Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган шиор бугун ҳар бир таълим даргоҳида ўзига хос кўриниш касб этмоқда.  Бухоро шаҳридаги 29-умумий ўрта таълим мактабида ташкил қилинган “Депутат ва ёшлар учрашуви”да айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди. Учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари Гулчеҳра Равшанова, Олима Рафиева, шаҳар депутатларидан Сухроб Пўлатов, Қурсия Шариповалар иштирок этишди.

Тадбир аввалида сўз олган депутатлар ўқувчиларнинг сиёсий–ҳуқуқий билимини яна бир карра оширишни ўз олдиларига мақсад қилганликларини айтиб ўтдилар. Олима Рафиева ўз нутқида “Бугунги ёшларга яратилган имкониятдан фақатгина тўғри фойдаланишингиз керак. Бунинг учун эса устозларнинг берган сабоғини ўзлаштириш билан бирга    тинимсиз китоб мутолаа қилишни тавсия этаман...” деди.  Ва шу билан бир қаторда бугунги кун мактаб ўқувчилари эришаётган ютуқлар статистикаси ҳақида маълумотлар бериб ўқувчиларни фанларга бўлган қизиқишини оширди. Келажакдаги катта орзуларга эришиш учун китоб ва билим энг тўғри йўл эканлиги ёшларга  тушунтирилди.

Учрашувда Бухоро шаҳар кенгаши раиси Юсуф Саломов томонидан  ёшларга партиянинг вазифалари ва фаолияти тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Ушбу учрашув ўқувчиларнинг сиёсий–ҳуқуқий билимларини ошишига хизмат қилди.

 

Зулхумор ТЎРАЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+