Депутат ва ёшлар учрашуви мазмунли ўтди

09.11.2020 19:11:55

Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Ахмадалиевнинг ёшлар билан учрашуви карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда табиат бағрида ўтказилди.

Ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, глобаллашув жараёнида мафкуравий иммунитетини янада кучайтириш, мамлакат тақдирига  даҳлдорлик ҳиссини оширишда барча бирдек иштирок этиши лозим.  Айниқса,  ҳаётга  қизиқиш ва интилишларини  рағбатлантириш, муваффақиятларга эришиб келаётган тенгдошлари, ака-опалари изидан эргашиш, улардан ўрнак олишга ундашда бу каби учрашувларнинг аҳамияти каттадир.  

Ёш депутат учрашув давомида  иштирокчилар саволларига жавоб бериб, уларни ўз мақсади сари дадил ҳаракат қилишга чақирди.

– Юртимизда ёшларнинг ўсиб-улғайишлари учун барча шароит яратилганидек,   самара ҳам шунга муносиб бўлиши умид қилинади, – дейди Б.Аҳмадалиев. – Биз бир кучмиз, биргаликда ҳаракат қилишимиз, билмаганларимизни сўраб ўрганишимиз, изланишимиз керак.  Албатта, ҳар қандай мақсадга эришиш учун машаққат ва қийинчиликлардан чўчимаслик лозим.

 Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+