Депутат ёнғин чиққан хонадонга ёрдам берди

07.10.2020 16:10:19

 

Халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгаши депутати Йигитали Бекбоев доим ўз сайлов ҳудудида. У “Ипакчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Шириной Қурбонованинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлганини эшитиб, МФЙ фаоллари билан кириб борди.

Совуқ кунлар эшик қоқмоқда. Депутат шу сабаб ҳомий ташкилотлар кўмагида хонадонни қайта таъмирлашга киришди. Ёғоч ва шифер материаллари келтирилди.

Шириной Қурбонова, фуқаро:

-Оғир кунда халқ вакилининг бу ташаббуси бизни қувонтирди. Ҳеч кимни уйи куймасин. Тез кунда уйимиз янгидан қад ростлайди. Саховатли инсонлар бор бўлсин.

Депутат бошчилигидаги ҳомийларнинг хайрли бу ишидан барча хурсанд.                 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+