Депутат юрган йўллар шағалланди

25.02.2020 09:02:42

Халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати Дилфузахон Аҳмедова доим сайловчилар билан. Инсонларнинг ҳар бир мурожаати у учун қонун, бажарилиши шарт.

         Тумандаги “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини, Севинч кўчасида яшовчи сайловчилар ўз вакилларини маҳаллага таклиф қилдилар. Депутат жамоатчилик вакиллари билан ички йўлларни ўрганиб, таъмирталаблигини сезди. Масъул ташкилотларга қилинган мурожаат ўз натижасини берди. Депутат юрган йўллар 2 км. масофада шағалланди. Навбат асфальт ётқизишга.

Сайловчилар ўз вакилларидан хурсанд. Муҳими, ишонч оқланмоқда.

                                     

                            Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

                                                          кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+