Депутатдан мактаб кутубхонасига совға

22.12.2020 14:12:47

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмирова Жалақудуқ туманидаги 14-мактабнинг собиқ ўқувчиси. У ўз сайлов ҳудудига келганда мазкур илм маскани ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашишга одатланган.
Депутат мактаб жамоаси билан навбатдаги учрашув аввалида кутубхонага кириб борди.
Олтиной Маъмирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Ўқувчилик давримда кутубхона менинг энг севимли жойим бўларди. Бўш вақтим асосан шу жойда ўтган. Шу сабаб китоб фондини бойитиш мақсадида китоблар билан келдим. Фарзандларимиз бу китобларни ўқиш баробарида билимларини оширишига ишонаман.
9-синфда ўтказилган сиёсий саводхонлик дарси ўқувчиларнинг фаоллигини кўрсатди. Конституциямиз, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан берилган саволларга қониқарли жавоб берганлар депутат томонидан эсдалик сифатида китоблар билан тақдирланди.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+