Депутатимиз академик илмий унвонини олди

23.01.2020 16:01:50

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоқ адабиёти Кенгашининг йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтининг Турон Фанлар Академияси Президиумининг қарори билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тасполат Балтабоевич Матибоевга академик илмий унвони ва кўкрак нишони топширилди.

Унинг муаллифлигида бугунгача “Инсон манфаатлари йўлида”, “Асосий мақсадимиз – инсон манфаатларини таъминлаш”, “Сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашлари: юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида”, “Гитлерни доғда қолдирган ўзбек ўғлони”, “Жаҳолат хуружи”, “Ижтимоий ҳамкорлик – миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш воситаси” номли 10дан ортиқ китоблари нашр этилган, 80дан ортиқ илмий мақолалар ёзган.  

Депутат Тасполат Матибоевни унвон билан қутлаймиз ва келгуси ишларига янада ривож тилаймиз. 

З.АҲМАДЖОНОВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+