Депутатимиз бир аёлнинг икки муаммосини ҳал этди

21.07.2020 15:07:31

Сўнги вақтлар мамлакатимизда фуқароларнинг депутатларга ишончи ва истаклари ортиб бормоқда. Ушбу ҳолатни Навоий вилоятининг барча маҳаллий даражадаги вилоят,  туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари мисолида кўриш мумкин. Айниқса бу борада партиямизнинг Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Ҳайитов ўзининг ташаббускориги ҳамда фидойилиги билан ажралиб турмоқда десак муболаға бўлмайди. Таъкидлаш керакки, у бир вақтнинг ўзида партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари ҳисобланади.

Бу эса депутатлар ва сайловчилар билан алоқаларни тизимли йўлга қўйилишида партиявий ғоя ва мақсадларни ҳаётга изчил татбиқ этлишида дастурул амал бўлмоқда.

Шу билан бирга депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Ҳайитовнинг шахсий телеграм каналининг ишга туширилганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда 1000дан ортиқ обуначига эга бўлган ушбу каналга сайловчилардан ташқари партия ходимлари ҳамда партиямиздан сайлнган барча депутатлар аъзо бўлган.

Мазкур каналга сайловчилардан ҳар куни ўнлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ана шундай мурожаатлардан бири Навоий шаҳри “Агзамова” кўчаси, 12-а уйда яшовчи фуқаро Азиза Шакирова томонидан билдирилди. Мурожаатда, фуқаро турмушдан ажралганлиги, собиқ турмуш ўртоғи 2 йилдан буён 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўламаётганлиги, ҳозирги кунда ота-онасининг уйида яшаётганлиги, ночор аҳволдалигини маълум қилган. Шунингдек, фуқаро А.Шакирова “Навоийазот” АЖда кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётганлиги ҳамда жорий йилда Навоий давлат кончилик институтига ўқишга ҳужжат топшираётганлиги сабабли хотин-қизлар учун ажратиладиган 4 фоизли грант олиш бўйича амалий ёрдам сўраган.

Ўрганишлар давомида К.Шакиров 2019 йил июнь ойидан буён 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўламаётганлиги аниқланди. Ўтган вақт мобайнида фуқаро Азиза Шакирова алимент пулларини ундиришни сўраб, Навоий шаҳар ва вилоят мажбурий ижро бюроси ва Навоий шаҳар прокуратурасига ёзма ва оғзаки мурожаатларига қарамасдан, Навоий шаҳар МИБ ходимлари “қарздор К.Шакировни тополмаяпмиз, топишнинг иложи бўлмаяпти” деган турли важлар билан фуқаро А.Шакированинг 2 нафар фарзанди учун алимент маблағини ундиришни таъминлаш масаласини ижобий ҳал этмасдан келган. Депутатимиз Рустам Ҳайитов томонидан Навоий вилоят прокуратурасига депутатлик сўрови юборилгандан сўнг мазкур муаммо ижобий ҳал этилиб, бир йилдан ортиқ вақт мобайнида тўланмасдан келаётган алимент пуллари тўлиқ ундирилишига эришилди.

Бундан ташқари фуқаро Азиза Шакированинг хотин-қизлар учун ажратиладиган 4 фоизли грант олиш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган иккинчи мурожаати юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ўроқовга  Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Навоий шаҳар “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими раиси Р.Ғаффоровларга депутатлик сўровлари юборилди. Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамсининг 2020 йил 20 июньдаги 402-сонли қарорига мувофиқ, республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилди.

- Муаммоларимнинг кўплигидан, икки нафар фарзандимнинг келажагини ўйлаб, умидсизликка тушиб қолгандим, - дейди А.Шокирова.    Депутатимизнинг кўмаги билан ҳаётдаги энг катта орзуим амалга ошадиган бўлди. Чексиз миннатдорман.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

“Адолат” СДП Навоий вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+