Депутатимиз профессор илмий унвонини олди

07.10.2019 22:10:00

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар депутати Матибоев Тошпўлат Балтабоевич Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг  Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонига сазовор бўлди.

Депутат Т.Матибоев айни дамда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши аъзоси бўлибгина қолмай, Миробод туман Кенгаши раиси лавозимида ҳам ишлаб келмоқда. Бугунгача  Темирйўл сил касалликлари шифохонасида бош шифокор, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи, “Сиҳатгоҳ” санаторий-профилакторий бош шифокори лавозимларида фаолият юритган.

 “Энг намунали депутат”, “Йилнинг энг намунали Кенгаши” каби фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланган. “Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил”, “20 йил”, 25 йил” эсдалик нишонлари,  “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони, “Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказига 25 йил” эсдалик нишони, “Адолат” кўкрак нишони, “Фахрий темирйўлчи”, “Соғлиқни сақлаш аълочиси”, “Халқ таълими аълочиси”, “Эҳтиром” кўкрак нишонлари билан мукофотланган.

Тошпўлат Матибоевни профессорлик унвон билан муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятларига мувафаққият тилаймиз.

 

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!