Депутатимиз Қарши туман ҳокими этиб тайинланди

10.03.2020 16:03:52

Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси, Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мустафаева Максуда Сайфуллаевна Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ҳамда партиянинг кўп минг сонли аъзолари номидан сафдошимизни Қарши тумани ҳокими этиб тайинлангани ва яқинлашиб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан қизғин муборакбод этамиз.

Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида келгусида амалга оширадиган ишларида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, куч-қувват тилаймиз.

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+