Депутатимиз сессияда "Аёллар дафтари" масаласини чуқур таҳлил қилиб берди

21.01.2021 10:01:38

 

Халқ депутатлари Тўрткўл  туман Кенгашининг XX сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш. Атаниязов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Кун тартибида   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни халққа кенг тарғиб қилиш, шунингдек Президент мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Сессияда Тўрткўл туманидаги “Аёллар дафтари”ни шакллантирилиши бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат У. Аллабергенова сўзга чиқди.

Депутатимиз томонидан Тўрткўл туманида истиқомат қилаётган аёллар яшаш тарзи чуқур таҳлил қилиниб берилди. Бугунги кунда туманда "Аёллар дафтари" электрон рўйхатига 2038 нафар аёллар киритилиб, шундан 1119 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар, 212 нафари боқувчисини йўқатган эҳтиёжманд аёллар, 203 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож аёллар, 4 нафари уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, 16 нафари нотурар жойларда истиқомат килаётган ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар -жой мавжуд бўлмаган аёллар, 44 нафари қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, 258 нафари тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар, 119 нафари ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар ва 63 нафари психологик масалаҳатга муҳтож аёллар борлиги маълум килиниб, алоҳида-алоҳида таҳлил қилиниб берилди.

Ўрганиш давомида “Аёллар дафтари”ни шакллантиришда шаффофлилик бўлишини, бирорта ёрдамга муҳтож аёл эътиборсиз қолиб кетмаслиги, уларнинг муаммоларини ўрганиш асосий вазифа этиб белгиланлиги қайд этилди. 

Кун тартибидаги ушбу масала бўйича депутатлар ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар. Билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+