Депутатлар билан сиёсий ўқувлар бошланди

06.02.2020 11:02:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Бешариқ ва Учкўприк туманларида Халқ депутатлари туман Кенгашларига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича сиёсий ўқув бўлиб ўтди.

Ўқув давомида депутатларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ваколатлари, депутатнинг сайловчилар, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан олиб борадиган ишлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Жумладан, партия лойиҳалари доирасида ўрганилган муаммолар юзасидан доимий комиссия ва сессияга масалалар тайёрлаш механизми атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, партия томонидан ташкил этиладиган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасидаги сиёсий ўқувларни мунтазам ўтказиб боришда депутатлар билан ҳамкорлик масалалари ҳамда депутатларнинг ўз ҳудудларида сайловчилар билан мулоқот ўрнатиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ўз ечимини кутаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида депутат қабул кунини айнан партиянинг “Адолат –қонун устуворлигида!”  лойиҳаси билан узвий боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бунёд АҲМАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси,

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши

депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+