Депутатлар дадил қадамлар билан...

23.01.2020 12:01:16

2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган депутатлик сайловида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Нукус шаҳар Кенгаши депутатлигига 8 нафар депутат сайланди. Кўрсаткичларга кўра, 5 та сиёсий партия орасида Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар сони бўйича «Адолат» СДП биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу Ўзбекистон «Адолат» СДП партияси Нукус шаҳар Кенгашининг чинакам ғалабасидир. Албатта, ушбу натижа ортида партия ходимлари ва номзодларининг самарали меҳнатлари ётибди.

Сайлов натижалари юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши депутатларининг депутатлик гуруҳини тузиш бўйича таъсис йиғилишида янги сайланган депутатлар ўз депутатлик гуруҳини тузиб, унга раис сайлаб олишди. Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳига бир овоздан Улбосин Сетйжанова раҳбар этиб сайланган эди.

Бугун Халқ депуталари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишни партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Қудияров очди ва бошқариб борди. У ўз нутқида сайлов натижалари, партия дастурида белгиланган вазифалар ва унда депутатлар иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Шундан сўнг, партиянинг худудий Кенгаш раиси ўринбосари Р.Отарбев сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўшма йиғилишидаги маърузаси ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга тўхталди.

Ҳалқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳи раҳбари У.Сейтжанова сўзга чиқиб, депутатларнинг сайловчилар ва партия олдидаги ҳисобдорлиги, депутат фаолиятининг қонуний асослари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Депутатлик гуруҳи аъзоларини сешанба ва чоршанба кунлари маҳалла ва сайловчилар орасида ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади.

Тадбирда депутатлик гуруҳи аъзоси, тарих фанлари доктори Я.Абдуллаеванинг ўтган беш йилдаги депутатлик тажрибаси тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари ёш депутатларнинг билим ва кўникмаларини оширишда аҳамиятли бўлди.

Савол-жавоблар қизғин тус олган йиғилишда истиқболдаги режалар белгилаб олинди ва янги йилда дадил қадамлар билан фаолият олиб боришга  келишилди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+