Депутатлар фаоллигини кучайтиришга қаратилди

29.01.2021 15:01:47

Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан вилоят Онкология марказида ZООМ дастури орқали "Депутатларни партия фаолиятига янада жипслаштириш ҳамда партия ғояларини янада кенгроқ тарғиб қилиш" мавзусида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, депутатлари ҳамда БПТ раислари иштирок этишмоқда. Йиғилиш даставвалида партия вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очиб, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, олдимизга белгилаб олган вазифалар ҳаётга татбиқ этилишида фаолликни кучайтиришга қаратилган таклифларини ўртоқлашди.

Шундан сўнг депутатлик гуруҳлари, депутатлар фаолиятини танқидий таҳлил қилди.  Т. Палванов пандемия даврида депутатлар томонидан амалга оширилган самарали ишлари учун миннатдорчилик билдирди.  Шунингдек, йиғилишда фаолият давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда муаммо, камчиликлар ҳам муҳокама этилди. Вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Вилоят Кенгаши раиси Т. Палванов ҳар ой якунида "Фаол депутат" жорий йил якунида эса "Йилнинг энг фаол депутати" аниқланиб рағбатлантирилишини эълон қилди. Йиғилиш савол-жавоблар таклиф ва мулоҳазалар асосида қизғин кечди. Йиғилиш сўнгида фаолиятни янада кучайтиришга келишиб олинди. 

“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+