Депутатлар халқ ишончи йўлида...

25.01.2020 14:01:56

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Бухоро вилоят, Бухоро шаҳар ҳамда Жондор туман Кенгаши депутатлари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар ва фаоллар иштирок этишди.

Семинар-тренингда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов барча депутатларни табриклар экан, уларнинг фаолиятига омад ва зафарлар тилади. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала, яъни депутатларнинг фаолияти ва масъулияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

-Бугун депутатнинг олдида жуда катта вазифа ва масъулият ётади. Айниқса, аҳоли мурожаатларини ижобий жиҳатдан ҳал этиш ҳар бир депутатдан билим, тажриба ва масъулиятни талаб этади. Бугунги ташкил этилган семинарнинг аҳамиятли жиҳати ҳам шунда бўлди. Аниқ ва мақсадли вазифалар барча депутатларнинг ташаббусини оширишга хизмат қилади албатта, - дейди Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Марҳабо Пардаева.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда депутатнинг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтишди. Семинар барчанинг сиёсий фаоллигини оширди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+