Депутатлар ҳар бир қарич ернинг самарадорлиги учун ҳаракатда

19.04.2020 09:04:53

Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, айни синовли кунларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш давлатимиз раҳбарининг мурожаатларида  таъкидланмоқда.

Шу муносабат билан Хоразм вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳда партиямиз томонидан сайланган депутатлар ҳам фаол иштирок этишаётгани қувонарлидир.

Партиянинг  Хоразм вилоят Кенгаши раис ўринбосари, вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Улуғбек Қурязов  раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Хазорасп туман  “Пичоқчи” қишлоғи, “Нарвон” маҳалла ҳудудидаги таморқа ерларнинг ҳолати билан танишди.  

Шоли экишга режалаштирилган дала томорқаси хонадонларга ажратиб берилгани тўғрисидаги “огоҳлантириш хати” берилганига қарамай халигача фуқаролар ўзига тегишли томорқага эътиборсизлик билан қараётгани натижасида ер майдони қаровсиз қолгани  маълум бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан  томорқа эгаларига ерга меҳр билан бирламчи ишлов бериш энг муҳим экани тўғрисидаги тавсияларни беришди.

Мулоқот давомида  хонадонларга мевали дарахт ва полиз экинлари кўчатлари ҳам етказиб берилди.

Шунингдек, халқимиз бошига тушган қийин кунларни муваффақиятли енгиш учун карантин қоидаларига амал қилган ҳолда томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, хонадонларни, уй атрофларини тоза тутиш, боғ-роғларга ишлов бериш, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш сифатли ва соғлом ҳаётимизни кафолати экани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашилди.

Ишчи гуруҳнинг саъй-ҳаракати билан  “Нарвон” маҳалла фуқаролари “Сен ерни боқсанг, ер сени боқади” тамойилини илгари суриб, ҳар бир ердан унумли фойдаланишга ҳар доимгидан ҳам қаттиқроқ бел боғлашди.

Воҳамизда ишчи гуруҳ томонидан амалий кўмак бериш ишлари қизғин паллада.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+