Депутатлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганишмоқда

23.09.2020 18:09:21

Бугун Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Чарос Ортиқова бошчилигида бир гуруҳ депутатлар Оқдарё туманидаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганди.

Табиийки, кунлар совий бошлаши билан иситиш тизимига катта эҳтиёж туғилади. Электр энергияси ва табиий газга бўлган талаб ҳар доимгиданда ошади. Баъзида носоз ва қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик ёки эҳтиётсизлик ортидан ёнғин билан боғлиқ турли кўнгилсизликлар келиб чиқиши мумкин. Шу билан бир қаторда жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларида эътиборсизликка йўл қўйилганда ҳам шундай ҳолатлар рўй беради.

Хўш, жорий мавсумни беталафот ўтказиш бўйича жойларда қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида ишчи гуруҳ тумандаги 5- ва 13- мактабгача таълим муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг неврология ва терапия бўлимларидаги вазиятни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижасида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича депутаталар томонидан ташкилот мутасаддиларига тушунча ва тавсиялар берди.

Ойбек ТЎРАҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд

вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+