Депутатлар - мактабларда

05.09.2019 16:09:38

 

Илм йўлида жон фидо этган, ўзининг бор билимини ўқувчиларига ўргатишдан чарчамайдиган устозларнинг буюк хизматлари олдида ҳар қанча таъзим бажо айласак камдек туюлади. Уларнинг машаққат билан ўргатган ҳар бир илмининг баҳосини беҳисоб бойликлар билан ҳам адо этиш мушкулдир. Ҳазрат Алишер Навоий “Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила” дея айтиб кетганларининг ўзиёқ устозларнинг қанчалик фидойи касб эгалари эканлигини англатиб турибди.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида давлатимиз рахбари мамлакатимизда раҳбар сифатида юритаётган ҳар бир кишининг бир хафтада бир марта мактабларга бориб ўзларининг ихтисосликлари бўйича дарс ўтишлари кераклиги ҳақидаги кўрсатмалари устозлар ҳақида айтилган фикрларнинг акс-садоси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Шунга мувофиқ. 4-сентябрь - янги ўқув йилининг бошланиш кунида барча мактабларда рахбар ходимлар мустақиллик дарслари ўтиш учун хозир бўлишди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаева ҳам ўзи таҳсил олган Гулистон шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида “Мустақиллик” дарс соатини ўтди. Бунда 10-“е” синф ўқувчилари вилоят партия ташкилоти раиси Д.Абдуллаеванинг Мустақиллик ҳақидаги қарашларини ўзида ифода этган сабоқларидан баҳраманд бўлишди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси Арипжон Қудратов Гулистон давлат университети Филология факультети талабаларига, Гулистон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабидаги 11- “а” синфга,  Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Дилдора Тожибоева Гулистон давлат университети талабаларига, Сардоба туман Кенгаши раиси Бегзод Бекмуродов Сардоба туманидаги 12-мактабнинг 11-синф ўқувчиларига, Оқолтин туман Кенгаши раиси Ўткир Қудратов 1-умумий ўрта таълим мактабидаги 10-синф ўқувчиларига “Мустақиллик” дарс соатларини ўтишди.

Талабалар ва ўқувчилар уларнинг берган билимларидан беҳад хурсанд бўлиб, мустақиллик неъматини қадрлаш зарур эканлиги ҳақида ўзларига керакли сабоқни олишди.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+