Депутатлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди

07.10.2020 14:10:14

 

Юнусобод туманида пандемияда кўрсатган жасоратлари учун бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳамда халқимиз учун меҳр-саховатини аямаган хомий корхона ва ташкилотларга миннатдорлик маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Қахрамон Маҳаммадқулов ҳам иштирок этиб, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу депутат Садоба фожиасида ўзининг беминнат хизматларини аямасдан янги уйлар қуриб берган. Карантинда қийналиб қолган юртимиз фуқаролари учун Хайрияларни мувофиқлаштириш марказига тонналаб озиқ-овқатларни етказиб берган эди.                                                             

Шунингдек, Ўзбекистон телерадиокомпанияси Ёшлар телеканали ижодкорларининг бир гуруҳи пандемия бўлишига қарамасдан халқимиз хизматига камарбаста бўлиб, энг сўнги ахборотлар  билан таништириб боришда жонбозлик кўрсатганликлари учун “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Улар орасида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси Хусниддин Эргашев ҳам бор.

Биз ушбу мукофот билан серқирра ва жонкуяр журналист, депутат Хусниддин Эргашев ҳамда саҳий тадбиркор Қахрамон Маҳаммадқуловни чин қалбдан муборакбод этамиз.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+