Депутатлар солиқ ва банк раҳбарларининг ҳисоботларини эшитдилар

28.12.2020 20:12:56

Тўрақўрғон  туман ташкилоти “Адолат”  СДП  Наманган вилояти таркибидаги  маҳаллий  кенгашлар  орасида  етакчилардан  ҳисобланади. Бу ерда  аъзолар  фаоллигини  ошириш, ташкилий-партиявий ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини  кучайтириш  доимо  диққат  марказида. Кейинги  пайтда  депутатлар  масъулиятини  юксалтириш бўйича ҳам қатор чора-тадбирлар  кўрилмоқда. Бунда пухта  ўйлаб  тузилган режа асосида иш  олиб  борилаётганлиги диққатга  сазовордир. 

- Халқ  депутатлари  туман  кенгашидаги  депутатлик  гуруҳимиз  уч кишидан  иборат, - дейди тўрақўрғонлик “адолат”чилар        етакчиси  Заҳрохон  Аҳмедова. – Улар  турли  касб  эгалари – бири маҳалла фуқаролар  йиғини раиси, иккинчиси  иқтисодчи, бошқаси  хусусий  тадбируор. Лекин умумий  иш учун жонкуярлик барчаларига  хос  фазилат. Бу,  яқинда  гуруҳда  ўтказилган йиғилишда ҳам яққол  кўзга   ташланди. Партиядошларимиз  туман           солиқ инспекцияси  ва  “Халқ банки” Тўрақўрғон бўлими  фаолиятини ўрганиб, натижаларини  муҳокама  қилдилар.

Бу  ишга Толибжон  Босиджонов  бошчилик  қилди.  Чунки  унинг  касби  иқтисодчи,  ўзи Ўзбекистон Ташқи  иқтисодий  фаолият миллий банки  тизимида ишлайди. Депутатларимиз  ҳар  икки ташкилот  фаолияти        билан яқиндан  танишдилар. Нафақат ходимлар,  балки  мижозлар  билан  ҳам суҳбатлашилиб, турли-туман  фикрлар  алмашилди.  Шунинг  учун якуний  маълумотномада эришилаётган  яхши натижалар  қатори  мавжуд  айрим  муаммолар,  фойдаланилмаётган  имкониятлар  ҳақида  ҳам  сўз юритилди.

Халқ  депутатлари  туман  кенгашидаги “Адолат” СДП  гуруҳи йиғилишига тегишли  доимий комиссия аъзолари, бир қатор партия фаоллари  ҳам  таклиф  этилди. Солиқ  инспекцияси бошлиғи  Шоҳруҳ  Акбаров ўз  ҳисоботида маҳаллий  бюджетни  шакллантиришда  жамоа аъзоларининг иштирокини  кучайтириш, солиқлар базасини кенгайтириш масалаларига  тўхталди.    “Халқ банки”  Тўрақўрғон  бўлими бошқарувчиси  Маъмура  Бўронова эса  ўзи  раҳбарлик  қилаётган молия  муассасасининг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан   олиб  борилаётган ишлар  ҳақида гапирди. Йиғилиш қатнашчилари ўзларини  қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

 – Биз  мансабдор шахсларнинг эшитуви  амалиётини  биринчи бор  қўлладик, - дейди депутатлик  гуруҳи  раҳбари  Эркин Бориев. – Шунинг  учун  тадбир юқори  даражада  ташкил  этилмагандир.  Лекин  ҳар ҳолда  қандайдир  натижага  эришилди.  Бу йўналишдаги  ишларни изчил  давом эттирамиз.

Ўзбекистон “Адолат”  СДП  

Наманган вилоят 

Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+