Депутатлар таълим масканидаги муаммоларни ўрганди

12.06.2020 16:06:24

Таълим муассасаларида жорий ўқув йили якунланиб, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳам бошлаб юборилди. Хусусан, Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари биноларини жорий таъмирлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш айни дамда долзарб масала ҳисобланади.

Куни кеча “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Равшан Дастиров ва Улуғбек Юсупов шаҳарда жойлашган 14-сонли умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Депутатлар таълим маскани раҳбарлари билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган муаммолар ечими бўйича таклиф ва тавсиялар бердилар. Шунингдек, шаҳарда пандемиянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиб, махсус штаб аъзолари билан суҳбатлашиб, керакли кўрсатмаларни беришди.

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+