Депутатлар томонидан озиқ-овқат заҳираси ўрганилди

29.12.2020 19:12:14

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг туман Кенгаши депутатлари билан учрашуви, шунингдек бозорлар ва ижтимоий соҳа объектларининг озиқ-овқат заҳиралари билан қай даражада таъминланганлиги бўйича ўрганишлар олиб борилди. Олий Мажлис Сенатининг Тошкент шаҳрига бириктирилган аъзолари Дилором Ташмуҳаммедова, Толибжон Мадумаровлар бошчилигида Тошкент шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлиги, электр, табиий газ ҳамда иссиқлик таъминоти масалаларига эътибор қаратилди. Ўрганиш ишида туман ҳокимликлари мутасаддилари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам иштирок этди. (Хусусан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Ташпўлат Матибаев, Луиза Хикматовалар шулар жумласидандир).

Шунингдек, Халк депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Ташпўлат Матибаев, Хусниддин Эргашев, В.Алимова ва Л.Кабулджановалар иштирокида  Яккасарой тумани ҳокимлигида  куз-қиш мавсумида озиқ-овқат заҳирасини тайёрлаш, коммунал хизматлар ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман депутатлари, ҳокимият вакиллари, коммунал  ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этишди. Қизғин мунозаралар билан ўтган йиғилишда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ва бартараф этиш йўллари белгиланди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+