Депутатлар умумтаълим мактабларига тавсиялар беришди

11.09.2020 18:09:15

Жорий йил замондошларимиз қалбида ўзгача муҳрланиб қоладиган бўлди. Боиси, бутун дунёни бирдек жиддий ташвишга солган “Covid-19” ҳали ҳам ўз таъсирини йўқотганича йўқ. Шундай оғир паллада юртимизда бу кўзга кўринмас вирусга қарши кенг кўламдаги чоралар кўриш давом этмоқда.

Коронавирус пандемияси бошланган илк кездаёқ қатъий карантин тадбирлари ташкил этилиб, таълим муассасалари фаолияти ҳам тўхтатилган эди. Мана юртимизда карантин чоралари босқича-босқич юмшатилиб, аввалги одатий ҳаёт тарзига аста-секин қайтилмоқда.
Айни пайтда юртимиздаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига қизғин тараддуд кўриляпти. Ўқувчилар учун етарли шароитлар яратиш учун моҳир педагогларимиз пухта ҳозирлик кўришяпти.
Бу борада Жарқўрғон туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида ҳам тайёргарлик авжида. Мактаб туманнинг чекка ҳудудида жойлашган бўлиб, янги ўқув йили учун 1 синфларга жами 170 та бола қабул қилинади, Қабул жараёнлари эса карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилди. Янги ўқув йилида жами 570 нафар ўқувчи таълим олади. Ўғил-қизларга 43 нафар тажрибали педагог сабоқ беради.
Шу хусусда мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларининг қай тарзда ташкил этилаётганлигини ўрганиш учун ўқув даргоҳига Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг бир гуруҳ депутатлари ташриф буюришди.
Ўрганишлар жараёнида умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик анча қизғин бораётганлигининг гувоҳи бўлинди.Мактабнинг кириш дарвозаси олдига масофавий ўтиш оралиғи ташкил этилган. Синфлар кесимида ўтиш йўлакчалари барпо қилинган. Оралиқ масофани сақлаш жараёнларини мунтазам равишда ўқувчиларга эслатиб туриш мақсадида мактаб ҳовлисига “Оралиқ масофани сақланг!” номли чорловлар чизилиб, ҳар бир ўқув биноси олдига махсус қўл ювиш манзиллари жорий этилган. Синф хоналарида эса тана хароратини ўлчовчи мосламалар мавжуд.
Депутатлар ўқув хоналарни, йўлакларни кўздан кечирдилар. Синфхоналарни тез-тез шамоллатишда баъзи камчиликлар бўлиб уни тезда бартараф этиш ва хоналарда антисептик воситаларни кўпайтириш хусусида тавсиялар беришди.
Мамаюсуф Нормуродов, 50-сонли умумтаълим мактаби директори:
- Мактабимиз янги ўқув йилига жиддий ҳозирлик кўриляпти. Барча ўқитувчи ва ўқувчилар тиббий ниқоб ва антисептик воситалар билан таъминланади. Муассасаларининг кириш эшикларида юқори ва бошланғич синфлар ўқувчиларининг кириш-чиқишлари учун шароит яратилган. Ҳар бир ўқувчининг тана ҳарорати пирометрларда текширилиб, киритилади. Ҳар бир ходим ва ўқувчилар антисептик воситалар билан таъминланиб, синф хоналарида қўл ювиш бурчаклари ташкил қилинди. Бир сўз билан айтганда, мактаб жамоаси янги ўқув йилига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мақсадимиз эртанги кун эгалари бўлган ёшларнинг саломатлигига эътиборни қаратган ҳолда пухта билим беришдир.

Гулшод ТУРСОАТОВА,
Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+