Депутатлар янги мавсумга тайёргарликни ўрганишди

06.10.2020 16:10:06

 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан бир қатор амалий ишлар давом этмоқда. Жумладан, Чилонзор туман 20 даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг ҳолати талабга жавоб бермаслиги, мавсумга тайёргарлик ишлари танқидий ўрганилгани боис Чилонзор туман Кенгаши депутати Мирзоҳид Абдукадиров ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бехзод Тўхтамуродовлар етакчилигида туман ҳокимлиги мутасаддиларига муаммоларни бартараф этиш мажбурияти қўйилди. 20 даҳадаги 24, 36, 39 уйларнинг олд ва орқа қисми ертўлалари жорий таъмирлашга тушадиган бўлди.

Яна орадан хеч қанча вақт ўтмай остонамизга қиш эшигини яланғочлаб келади. Хўш, шунга яраша аҳолига яратилган мавсумий тайёргарликлар бўйича ишлар қандай олиб борилмоқда?

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Мирзоҳид Абдукадиров партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тумандаги “Яккатут” маҳалласидаги чиқинди тўпланиб қолган жойлар, қуриган дов-дарахтлар бўйича туман Экология қўмитасига мурожаат қилиб, муаммони бартараф этди. Маҳалла озодалигига ҳисса қўшди. Шунингдек, маҳалланинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги танқидий таҳлил этилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан хусусий уй-жой ширкатлари раҳбарлари билан амалий суҳбатлар олиб борилди.

Мадамин ДЕХҚОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Чилонзор туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+